Фарғона вилоятида 34 та буюртмачи ташкилот мансабдорлари жаримага тортилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида«ги Қонун талабларига риоя қилиниши борасида жорий йилнинг 15 июнь ҳолатида 1030 та лот бўйича 2471,1 миллиард сўмлик танлов ва тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
— Ўрганиш якуни бўйича амалдаги тартибга риоя этмагани учун 34 та буюртмачи ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида«ги Кодексининг 279-281-моддаларига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари орқали маъмурий жарималар қўлланилди,—дейди ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Баҳодиржон Умаралиев. — Шу билан бирга ҳудудий бошқарма томонидан юқоридаги буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига “Давлат харидлари тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида«ги Қонун талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли қарор ҳамда кўрсатмалар берилди.
Айни йўналишда ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан вилоятдаги барча шаҳар ва туманларда “Давлат харидлари соҳасида қонунчилик ижроси” мавзусида мунтазам равишда семинар-тренинглар ўтказиб келинмоқда. Учрашувларда давлат харидлари соҳасида қонунчилик ижроси бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг