Қўқон бозори замонавий мезонлар асосида янгитдан бунёд этилади

Фото: “Халқ сўзи”
Хабарингиз бор, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган улгуржи буюм бозорида ёнғин келиб чиққан эди. Ёнғин оқибатида кўплаб тадбиркорларнинг маҳсулотлари ҳамда савдо дўконларига катта зарар етди.

Айни кунларда ушбу бозордаги дўконларни қисқа муддатда тўлиқ қайта тиклаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудда Фарғона вилояти ҳокимлиги штаби ташкил этилди.

Вилоятдаги қурилиш ташкилотлари кўмагида 2000 нафардан зиёд ҳашарчи, керакли жиҳоз ва техника воситалари жалб этилган ҳолда бозор ҳудудида дастлаб тозалаш ишлари амалга оширилди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан бозорнинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.

— Белгиланган юмушларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳар куни мониторинг қилиниб, тегишли тавсиялар бериб борилмоқда, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақов. — Режага кўра, бозор ҳудудида 977 та савдо дўкони қуриб битказилади. Бунинг учун 37 та қурилиш-пудрат ташкилотлари жалб этилган.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг