Табиатни асраш масаласи — болалар нигоҳида
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тошкент Фотосуратлар уйида “Табиатни асрайлик” мавзусидаги болалар расмлари кўргазмасининг очилиш маросими ўтказилди.
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этилган кўргазмадан мамлакатимиз ва ШҲТ давлатларидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчиларининг ижодий ишлари жой олган.

Маросимда бугунги технологиялар ва саноатлашган асримизда табиатни соф ҳолда асраб қолиш, айниқса, ёшларда экологик маданиятни тарбиялаш ҳар қачонгидан долзарб масала экани таъкидланди.
— Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёш авлодда экологик тарбияни ривожлантириш, уларда тасвирий санъат ва бадиий ижодга қизиқишни ошириш, иқтидорли ёш рассомларни аниқлаш, рағбатлантириш ва табиатга меҳр-эътиборини кучайтиришдан иборат, — дейди Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази бўлим бошлиғи Фахриддин Отбасаров. — Кўргазмага турли мамлакатлардан мингдан ортиқ жажжи болажонларнинг расмлари олиб келинган. Уларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши, атмосферанинг бузилиши, ҳавонинг ифлосланиши, тупроқнинг шўрланиши каби она табиатга зиён-заҳмат етказаётган турли муаммолар болаларга хос беғубор нигоҳ билан тасвирланган. Ушбу суратлар мурғак қалбларнинг биз, катталарга ўзига хос нидоси, десак, хато эмас.

Тадбирда куй-қўшиқлар янгради. Саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Кўргазма шу йил 30 майдан 2 июнгача давом этади.


Гулханой САФАРОВА,
ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг