Буғ ёрдамида ишлайдиган иссиқхоналар фаолияти ҳудудий раҳбарлар назоратидан четда қолган — Бош прокуратура
Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдухакимов ва қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ш.Мирзаев раҳбарлигида Президентимизнинг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан кенгайтирилган тарзда идоралараро йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят прокурорларининг ўринбосарлари, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ва ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикадаги мавжуд 3 157 та (6 297 гектар) иссиқхона хўжаликларининг 153 (1 067) таси фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Фаолият кўрсатаётган 3 004 та (5 229 гектар) иссиқхоналарнинг 1 088 таси (2 687 гектар) табиий газда, 1 207 таси (1 528) кўмирда 236 таси (404) буғда ва 39 таси (66) мазут ёрдамида иситилади.
Буғ ёрдамида ишлайдиган иссиқхоналар Қорақалпоғистонда 2, Бухорода 15, Қашқадарёда 65, Навоийда 74 ва Тошкент вилоятида 80 тани ташкил қилиб, уларнинг фаолияти бугунги кунда ҳудудий раҳбарларнинг назоратидан четда қолган. Ҳудудларда газ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича тузилган шартномаларда кўрсатилган миқдорлардан кам табиий газ етказиб берилмоқда.
Иссиқхона хўжаликликлари фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг муаммоларни ўрганиш учун ташкил этилган “Call - марказ” орқали келиб тушган 441 та мурожаатнинг 107 тасини ўрганиш ишлари охирига етказилмаган.
Шунингдек, бугунги кунда 2 574 та тадбиркорлик субъектининг 6,9 трлн. сўмлик кредити пролонгация қилинмасдан қолмоқда.
Кредит муддатининг узайтирилмаслиги сабаблари таҳлил қилинганда 122 та субъектнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қарздорлиги, 34 тасининг гаров билан боғлиқ муаммоси мавжудлиги, 172 та мижоз рад этганлиги, 185 таси банкка ҳужжатларни топширмаганлиги ҳамда тижорат банклари томонидан 1 977 тасининг ҳужжат расмийлаштириш жараёнлари якунига етказилмаганлиги аниқланди.
Йиғилиш якунида масъулларга юқорида қайд этилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг