Навоийда ЙПХ ходимларига қўл кўтарган аёлга жазо тайинланди
Фото: Архив сурат
Бу воқеа аслида 2022 йилнинг 20 август куни тунги соат 3:30 лар атрофида содир бўлган. Ўша куни тунги хизматга жалб этилган ЙПХ ходимлари Nexia русумли 85 D 334 FA давлат рақамли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўрашади.
Ҳайдовчи сўралган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортгач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 194-моддасига (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан баённома расмийлаштирилади.
Қоидабузар ҳайдовчи жавобгарликдан қочиш мақсадида воқеа жойига таниш аёлни чақиради. Аёл ЙПХ ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, ишдан бўшатиб юбориш билан дўқ-пўписа қилади ва бир неча бор тан жароҳати етказиш мақсадида хизмат вазифасини ўтаётган ходимларга қўл кўтаради.
Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судида кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъвоси йўқлиги, аёлнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги, айбидан пушаймонлиги инобатга олинган ҳолда унга нисбатан узил-кесил 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Албатта, икки йил муддат оз ҳам, кўп ҳам эмас. Лекин шахсий варақадаги «судланган» деган сўз ва ноҳақдан бировга етказилган озор кишини анча вақт қийнаб юрса керак. Устига-устак «нозик хилқат, мунис ва мўътабар» каби таърифлар ярашадиган аёл киши бу жиноятни содир этгани ғоятда таассуфли.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг