2022 йилда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида 2 610 та компьютер синф хоналари ташкил этилди

19:08 15 Декабрь 2022 Жамият
1162 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлигида ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг таълимни рақамлаштиришга масъул ходимлари иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда юртимиздаги умумтаълим мактабларида интернет инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, ўқувчилар ўртасида фойдали онлайн таълим ресурслари (maktab.uz, kitob.uz, artshop.uzedu.uz, edukids, coursera.org)ни самарали тарғиб этишга доир муҳим масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, 2022 йил давомида вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган 2 610 та компьютер синф хоналаридан унумли фойдаланишга доир аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер