Йигирма ёшли йигит нега Нукус юрагини жароҳатлади?
Нукусдаги музей мажмуи яқинидаги майдон Қорақалпоғистон аҳолиси ва меҳмонларининг севимли жойларидан биридир.
У ерда кўп сонли туристлар ва ёш келин-куёвлар эсдалик учун суратга тушишни яхши кўришади. Бу ерда севгини изҳор этувчи юрак шаклидаги тасвир ҳамда катта-катта ҳарфлар пайдо бўлганидан сўнг, ана шундай истакдаги инсонлар сони янада кўпайди.
Нукуслик йигирма ёшли И. бу борада ўзини умуман бошқа томондан кўрсатишга қарор қилди. У оёқ зарбаси билан юракни “жароҳатлади” ва ўз “қаҳрамонлиги“ни телефонга муҳрлади. Видеотасвирни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган йигит “лайклар” ёмғири остида қолиб кетишни орзу қилганди, бироқ бунинг акси бўлиб чиқди. У ўз манзилига мақтовлар ўрнига норозиликлар ва нафратга тўлган сўзларни қабул қилиб олди.
Боз устига, ушбу сельфига ҳуқуқ-тартибот органлари қизиқиб қолди. Улар бир кун ичида безорини қўлга олишди.
Нукус шаҳар ИИБдан хабар беришларича, бола ўз қилмишидан афсусда. У бу ҳаракатини ижтимоий тармоқларда қандай муносабат билдиришларини текшириш учун қилган, бундай қилиш қонунга зид эканлиги ҳақида ўйламаган.
Безорига сўнгги ҳукмни суд чиқаради, лекин унда ўз қилмишлари ҳақида ўйлаб кўриш ва ҳаётга муносабатини ўзгартириши учун ҳали вақт бор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг