Италияда маймун чечак инфекциясининг юқтирганлар 70 нафардан ошган
Фото: Reuters
Италияда ҳозиргача 71 кишида маймун чечак инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалликлар профилактикаси департаменти раҳбари Жованни Резза маълум қилди.
«Аслида, улар кўп эмас, лекин тарқалиш ошмаслигини таъминлаш муҳим ва бунинг учун оддий тавсияларга амал қилиш керак», дейди Резза. Шунингдек, у касалликнинг белгилари икки-уч ҳафта ичида пайдо бўлиши ва ўчоқлари географик жиҳатдан чекланганлигига эътибор қаратди. Унинг қўшимча қилишича, симптомлар тошма ва баъзи ҳолларда иситма, мушакларнинг оғриғи ва чарчоқдир.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечак вируси тарқалишининг глобал хавфини баҳолаш учун фавқулодда қўмитани чақириши маълум бўлган эди. Ушбу йиғилиш 23 июнга белгиланган. Ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус аввалги авж олишларга нисбатан инфекциянинг ҳозирги версияси ўзини ғайриоддий тутишини, шунинг учун вирусологлар бунга алоҳида эътибор қаратишлари кераклигини қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг