Электр станцияларини рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилади
Давлатимиз раҳбари томонидан электротехника саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция ҳажмини бир неча баробарга ошириш вазифалари қўйилган эди.
Айни пайтда “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси Россиянинг бир қатор йирик компания вакиллари билан турли йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.
Россиянинг йирик “Электрозавод” компанияси иштирокида электр таъминоти подстанцияларининг бугунги ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор таклифлар илгари сурилмоқда.
Хусусан, бугун Ўзбекистон Миллий электр тармоқларига қарашли “Озодлик” ва “Юксак” подстанцияларига ташриф буюрилиб, станцияларни замон талаблари даражасида техник ва технологик қайта янгилаш, лойиҳалаштириш ва рақамлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг