Қашқадарёда эртаги тарвуз пишди
Фото: Халқ сўзи
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида бир неча йиллардан буён плёнка остида эртаги тарвуз етиштириб келаётган Солиҳ Ражабов бу йил одатдагидан бошқачароқ тарзда – 10 сотих иссиқхонада тарвуз ниҳолларини экиб, ҳамкасбларидан анча олди, яъни куни кеча илк ҳосилни узди.
— Синов тариқасида 20 декабрда тарвуз уруғини кўкартириб, ниҳолни январь ойида ўрталарида иссиқхонага эккан эди, — дейди Солиҳ Ражабов. — Иссиқхона ичида ҳам кўчатлар устини икки қават «дуга» билан ўраб, совуқдан ҳимояладим. Бунинг самараси ўлароқ тарвуз ниҳоллари тезда қулоч ёзиб, гуллади, сунъий чанглатдик, ҳосил тугди ва, мана кўриб турибсиз, одатдагидан бир ярим ой олдин пишиб етилди. Гарчи бу баҳор серёғин келиб, кунлар исиши кечроқ бошланган бўлсада, уддаладик. Иссиқхонада бу йил 10 сотих ерда эртаги тарвуз етиштирган бўлсак, келгуси йили 4 гектар жойда шу усулда ҳосил олиб, хорижга экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз.

Томорқачи 10 сотих иссиқхонада тайёр бўлган ҳосилни пешма-пеш ички бозорга чиқармоқда. У эртаги тарвуздан 50 млн сўмдан зиёд даромад олишни мўлжаллаб турибди.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Солиҳ Ражабов 10 гектар ерда плёнка остида 60 минг туп кўчат экиб, парваришламоқда.
— Ўтган йили 6 гектар ерда етиштирган тарвузимиздан 500 млн сўм даромад қилган бўлсак, бу йилги мўлжалимиз янада кўпроқ... Отам Жамшид Жуманазаров 24 йилдан буён томорқачилик билан шуғулланади. Мана, 2 йилдирки, отамдан ўрганиб, ўзим мустақил эртаги тарвуз етиштириш билан шуғулланиб келяпман.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- ЎФА 5 йўналишда йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг