Сирдарёда қуввати 1 600 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси қурилади
Фото: Архив фото
«Сирдарё вилоятида қуввати 1 600 МВт бўлган буғ-газ иссиқлик электр станциясини қуриш» инвестиция лойиҳаси доирасида ЭДФ (Франция) Nebras Power (Қатар) ва Sojitz (Япония) компаниялари консорциуми ўртасида электр энергиясини сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида 55 гектар майдонда замонавий «H-class»даги қўшма циклда ишлайдиган газ ва буғ турбинали иссиқлик электр станцияси қурилиши режалаштирилган бўлиб, 2026 йилнинг январь ойида ишга туширилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳанинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариш қуввати 12 млрд кВт/соатни ташкил этади. Станциянинг фойдали иш коэффициенти 60% дан юқори бўлади ва бунинг натижасида йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
«Аҳамиятлиси, станция қурилиши давомида 2 500 нафар, ишга тушгач эса 120 нафар янги иш ўрни яратилади», дейилади вазирлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг