Олий таълим тизимидаги ўқитувчи-устозлар учун иккита кўкрак нишони таъсис этилади
Фото: Архив сурат
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари таъсис этилади.
Кўкрак нишони билан олий таълим соҳасида ёшларни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, ватанпарварлик фазилатлари билан эл-юрт ўртасида ҳурмат қозонган фаол, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.
«Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами арафасида топширилади. «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг буюртмасига асосан «Олий таълим соҳасидаги хизматлари учун» ҳамда «Ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги хизматлари учун» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаси тайёрланиши белгиланган тартибда таъминланади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юкланган.
Кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мазкур Низом талаблари асосида тақдирланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг