Тошкент метросида ҳожатхоналар пайдо бўлиши мумкин

13:46 07 Январь 2022 Жамият
1008 0

Тошкентдаги «Чилонзор» метро бекатида тажриба тариқасида ҳожатхона қурилмоқда, бу тажриба ўз самарасини берса, бошқа бекатларда ҳам ҳожатхона қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, нафақат Тошкент метрополитенида, балки дунёнинг аксарият мегаполисларида ҳам ҳожатхона, шунингдек, оналар ва болалар хоналари йўқ. Бунга йўловчиларнинг метродан фойдаланиш вақти кўп ҳолларда қисқа бўлгани сабаб бўлган. Қайд этилишича, Тошкентдаги метро йўловчилари энг узоқ манзилга ўртача 40-50 дақиқада етиб боради.

«Бироқ меъёрий-лойиҳа ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга қарамай, «Чилонзор» метро бекатида экспериментал ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда, агар у ўзини оқласа, бошқа бекатларда ҳам жорий этиш режалаштирилган», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, метро бекатларида одамлар саломатлиги инобатга олиниб, барча навбатчилик пунктларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича маълумотлар мавжуд ва улар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар билан таъминланган.

Шунингдек, зарур ҳолларда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилиши, «Пахтакор» ва «Минг ўрик» метро бекатларида тиббиёт пунктлари фаолият кўрсатиши таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер