Туркиялик мутахассислар томонидан жойлаштириш воситалари ходимларига сертификатлар тақдим қилинди

16:40 16 Декабрь 2021 Жамият
1955 0

Жорий йилнинг 6-11 декабрь кунлари Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларидаги жойлаштириш воситалари ходимлари учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг малакали мутахассислари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 2017 йил 25 октябрда битим имзоланган.

Ҳужжатга кўра, икки мамлакатнинг илм-фан, ижтимоий тараққиёти, маданият соҳаларидаги ютуқлари, табиати ва диққатга сазовор жойлари, шунингдек тарихий обидалари билан таништириш мақсадида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Шу билан бирга, икки томонлама туристик салоҳиятларини оммалаштириш туристик оқимни ошириш учун конференциялар, форумлар, семинарлар ўтказишга кўмаклашишдир.

Ушбу ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» ДУК томонидан жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини халқаро тажриба асосида янада яхшилаш мақсадида ўқув семинарлар ташкил этилди.

Жойлаштириш воситалари, хусусан, меҳмонхоналар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ресторанлардаги хизмат кўрсатиш сифати ташриф буюрувчиларнинг алоҳида эътиборини тортади. Шунингдек айнан уларга қараб меҳмонхоналар даражаси белгилаб берилади.

Машғулотлар Самарқанд ва Бухоро вилоятлари Туризм ва спорт бош бошқармалари билан ҳамкорликда жойлаштириш воситалари ходимларини жалб этган ҳолда, кутиб олиш ва жойлаштириш хизмати (reception), жойлаштириш воситасининг маълум қавати хизматчиси (housekeeping), сервис (F&b) йўналишлари бўйича олиб борилди.

Назарий машғулотлар Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида ҳамда амалий машғулотлар эса «Дилимаҳ» меҳмонхонасида ўтказилди. Бухоро шаҳрида амалий ва назарий ўқув машғулотлари «ТУРОН ПЛАЗА» меҳмонхонасида ўтказилди.

11 декабрь куни Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консули Салиҳ Жанер, Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Б. Шахриёров, Туризм ва спорт вазирлигининг Зиёрат туризми бошқармаси бошлиғи Ж. Саидов, Самарқанд вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Нарзикулов Марказ директори С. Хонбабаев ҳамда бошқа мутасадди вакиллар иштирок этишди.

3 та йўналиш бўйича (reception, housekeeping, F&b) олиб борилган семинарлар якунида Самарқанд шаҳрида 103 та, Бухоро шаҳрида эса 85 та иштирокчига (жами 188 та) малака ошириш бўйича сертификатлар тақдим қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?