Ўзбекистонда янги фонд ташкил этилди. Унга Шерали Жўраев раҳбарлик қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди.
Ҳужжат билан, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» марказининг улар муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қарорга кўра, фаолиятини Васийлик кенгаши бошқаради.
Кенгаш машҳур шоир ва ёзувчилар, санъат, театр ва спорт арбоблари, миллий маданий марказлар вакиллари, соҳага масъул давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларидан шакллантирилади.
Васийлик кенгаши раиси вазифасини Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев бажаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг