Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинаси бир ойда 10 млн дозагача ишлаб чиқарилади
Журналистлар учун Тошкент вилоятидаги «Jurabek laboratories» корхонасига пресс-тур ташкил этилди. Унда компанияда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқариш жараёни қачондан бошланиши, вакцина қанча дозада ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири Инобат Аҳатова хабар берди.
«Россиялик мутахассислар билан ҳамкорликда «Спутник V» вакцинасининг илк валидацион партиясини ишлаб чиқардик. Биринчи ва иккинчи компонентларини 2 кун давомида кетма-кет ишлаб чиқарилди. Жараёнда россиялик мутахассислар шахсан иштирок этиб, кузатиб борди ва у муваффақиятли ўтди. Валидацион партияларнинг барчаси тегишли лаборатория текширувларидан ўтказиш учун Россияга юборилди. Куни кеча текширув хулосаларини олдик, текширувлардан муваффақиятли ўтганимизни хабар беришди.
Кейинги босқичда «Спутник V» вакцинасини тижорий мақсадда ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Дастлабки босқичда бир ойда 2 млн дозадан 10 млн дозагача ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Россия вакцинани етказиб берса, уларни флаконларга қуйиш жараёни келаси ҳафтадан бошланади.
Биринчи навбатда ўзимизнинг бозоримизни таъминлаб берамиз. Ундан кейин ортиқчасини экспорт қиламиз. Ҳозирги кунда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 5 фоиздан 8 фоизгача қисми экспорт қилинади. Экспорт қилувчи давлатларимиз асосан: Грузия, Афғонистон, Қирғизистон ва Молдова», деди компаниянинг ишлаб чиқариш бўйича директор муовини Азиз Содиқов.
Ҳозирча, компанияда Россиянинг «Спутник V» ҳамда кейинчалик ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакциналарини ишлаб чиқарилиш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг