Хитойлик олимлар "COVID-19" қандай келиб чиққанини аниқладилар. У лабораторияда яратилмаган
Иллюстратив фото
Коронавируснинг келиб чиқиши фақат табиий бўлиши мумкин. Худди шундай хулосага хитойлик олимлар томонидан келинди, деб ёзмоқда "Science China Life Sciences".
Хабарга кўра, Хитойда ўрганишлар олиб бораётган 20 дан ортиқ маҳаллий олимлар ва инглиз тадқиқотчиси коронавирус табиий келиб чиққани ҳақида хулоса қилишган.
Уларнинг таъкидлашича, "SARS-CoV-2" вируси 2003 йилги "SARS-CoV" намунаси билан таққослаганда одам популяциясига жуда мослашган. "COVID-19" тарқалишидан олдин патоген инсон популяциясида қандайдир эволюцияни бошидан кечирган.
"SARS-CoV-2" катта шаҳарда ҳайвонот бозорида ривожлана олмади ва ҳатто лабораторияда ҳам. "SARS-CoV-2"нинг келиб чиқиши муҳокама қилинганда, мослашувчан силжишнинг узоқ жараёнини ҳисобга олиш керак", дейилади мақолада.
Аввалроқ, АҚШ разведкаси коронавирус пайдо бўлишининг сабабларини аниқлай олмагани ҳақида хабар берилган эди. Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида АҚШ президенти Жо Байден янги коронавируснинг келиб чиқишини 90 кун ичида аниқлашни буюрган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг