Гулистон давлат университетида шифокорлар ҳам тайёрланади
Гулистон давлат университетида жорий ўқув йилидан бошлаб даволаш иши ва педиатрия бўйича таълим йўналишлари жорий этилди. Бу ҳақда университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Мухсинжон Ходжиев мазкур олий таълим муассасасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Янги очилган тиббиёт факультети учун ўқитувчи-профессорлар таркиби маҳаллий олим-шифокорлар ҳамда Тошкент тиббиёт академиясидан жалб қилинаётган ёш илмий ходимлар ҳисобига шакллантирилмоқда. Дастлабки ўқув йилида ҳар иккала йўналиш бўйича 25 нафардан талаба қабул қилиниши белгилаган. Айтиш лозимки, ушбу факультет Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора –тадбирлари тўғрисида»«ги қарори асосида ташкил этилди.
«Халқ сўзи» мухбирининг ижодий имтиҳонларнинг адолатли, очиқ ва ҳаққонийлигини таъминлаш бўйича тайёргарликлар хусусидаги саволига, университет раҳбари, бу синов жараёнида ГулДУнинг бирорта ўқитувчиси иштирок этмаслигини, яъни уни бошқа олий ўқув юртларидан келадиган мутахассис-педагоглар томонидан ўтказилишини айтди. Шунингдек, ижодий имтиҳонлар веб-камера- ҳам аудио, ҳам видео шаклида – орқали ота-оналар ва бошқалар томонидан кузатиб борилади.
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг