Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
Журналист Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда Turon24 хабар бермоқда. “Фарҳод Маҳмудов Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматининг раҳбарига ўринбосар бўлди.
Аввал кўп йиллар Хайриддин Султонов бошчилик қилган ушбу Хизмат раҳбари лавозими ҳозирча вакант қолмоқда. Августда Хайриддин Султонов қайта ташкил этилган Президент Админстрациясида Президентнинг спичрайтери этиб тайинлангандан сўнг, ушбу Хизматни вақтинча Абдужаббор Абдувоҳидов бошқариб келмоқда.
Тайинловга қадар Фарҳод Маҳмудов Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ахборот” дирекциясининг Бош муҳаррир ўринбосари лавозимида ишлаган”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг