Азиз Абдуҳакимов бирданига 3та таклиф берган йигитни вазирликка ишга таклиф қилди
Тошкент беш ташаббус ҳаракати давомидаги очиқ мулоқот давомида иштирокчилардан бири Бош вазир ўринбосарига юзланиб, тарихий йўналиш билан бир қаторда экотуризмни ҳам ривожлантириш таклифини берди. Бу мамлакатга қўшимча маблағларни жалб қилиш имконини беради. Жараён ҳақида «Халқ сўзи» мухбири хабар берди.
– Яна бир таклифим бор, – деди иштирокчи йигит. – Сайёҳлар Самарқанддан Бухорогача бўлган йўлда саккизта туманни босиб ўтишади. У ерда сиз агротуризмни ривожлантиришингиз мумкин. Масалан, сайёҳларни узум териш жараёнларида қатнашишга юборса бўлади. Бундай йўналишлар чет элларда бор, – дейди йигит бу Ўзбекистонда ҳам оммалашиб кетишига ишонч билдираркан. Учинчи таклиф, ушбу йўналишга қизиққан хорижий олимларни жалб қилиш имконини берадиган илмий туризмни ривожлантириш ҳақида бўлди.
Бунга жавобан, Туризм ва спорт вазири таклиф муаллифидан «Агар биз сизни вазирликка ишга таклиф қилсак, рози бўласизми?», деб сўради ва таклифлар учун унга миннатдорлик билдирди. Азиз Абдуҳакимов бу истиқболли йўналишлар экани ва берилган таклифларни юз фоиз қўллаб-қувватлашини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг