Бу йил «Янги Ўзбекистон» университети очилади
Аввалроқ, «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик.
Фестиваль доирасида Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда ҳукумат вакили жорий йил янги олий таълим муассасалари очилиши ҳақида айтиб ўтди.
«Эндиликда қарийб 25 фоиз мактаб битирувчилари талаба бўлиш имкониятига эга бўлмоқда. Ёшларни олий таълимга қамраб олиш учун таълим муассасалари сони 5 йил ичида қарийб 60 тадан 130 тага етиб қолди.
Бундан ташқари, чет элнинг нуфузли ОТМнинг филиаллари ташкил қилиняпти. Буларнинг ҳаммаси ёшларимиз яхши билим олишига имконият яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бу йилдан бошлаб 2021 йил 1 сентябргача барча ҳудудларда «Президент мактаблари» фаолият бошлайди. Уларга саралаш шаффоф бўлади. Бундай мактабларда ёшлар Англиянинг Кембриж таълим тизими асосида ўқитилади.
Шунингдек, Янги Ўзбекистон университетини очиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда», деди Бош вазир ўринбосари.
Инобат АҲАТОВА,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг