Жиноят иши қўзғатилган... — Бош прокуратура Андижонда 5 эркак 5 ойлик келинчакни зўрлагани ҳақидаги хабарлар бўйича маълумот берди

19:31 16 Май 2021 Жамият
4078 0

Ижтимоий тармоқларда Андижонда 5 эркак 5 ойлик келинчакни зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалди ва қизғин муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ суриштирув ўтказмоқда. 

Бош прокуратуранинг «Халқ сўзи»га маълум қилишича, фуқаро О.О. «102» қисқа рақамига 1305.2021 йил куни мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала шийпонида 2 нафар фуқаролар С.А. ва М.О. уни зўрлаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими гов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, видеотасвирга олинган.

Терговга қадар текшириш ҳаракатларини тўлалигини таъминлаш мақсадида О.О.га тегишли бўлган қизил қора рангли аёллар кўйлаги ва лозими, сиёҳранг рўмол, пушти рангли жемфер, кўк рангли юз сочиқ, пушти рангли аёллар ички кийимлари ҳамда бир бўлак оқ латта далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.

Фуқаро О.О.дан тушунтириш хати олинганида у ўзининг кўрсатувида 13.05.2021 йил куни турмуш ўртоғи О.О. билан биргаликда Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала шийпонига деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш учун боришганлигини, соат 16:00 да бир ўзи чайлада қолган вақтида ўзига таниш бўлган О.С. маст ҳолатда келиб, ўзини ва турмуш ўртоғи О.О.ни танишини айтиб, уларнинг уйига ўтин маҳсулотларини олиб берганлигини айтиб, унинг эгнида бўлган кийимларини ечиб ташлаб, 30 дақиқа давомида жинсий алоқада бўлган. 

Шундан кейин А.С. ўзининг шерикларини чақирганлигини, улар ҳам чайла ичига кириб, унинг қўлларини ушлаб турганлигини, А.С. эса бир соат вақт давомида жинсий алоқа қилган, шундан кейин О. М. ҳам чайла ичига кириб, уни товуқ катаги ичига олиб кириб, қўлларини арқон ёрдамида боғлаб, 30 дақиқа жинсий алоқа қилган. 

Аёл шундан кейин кейин турмуш ўртоғи О.О.ни олдига бориб, у билан қўйларни боққанлигини, шу куни соат 20:30 ларда жинсий аъзосидан қон келиб, ҳомиласи қимирламай қолган ва ўзини А.С. ва О.М. исмли шахслар зўрлаганлигини айтиб берган.

Фуқаролар О.М., А.С., А.М., Х.Ж. ва Б.А.лар ўзларининг кўрсатувларида ҳақиқатдан ҳам 13.05.2021 йил куни соат 14:00 ларда, Андижон тумани Қорақолпоқ МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала майдони томонга чўмилиш учун борганликларини, шу ерда бўлган «Қорадарё» сойида чўмилишганлигини, бироқ шу куни О.О.ни кўрмаганлигини ва у билан жинсий алоқада бўлишмаганлигини билдиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 16.05.2021 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 1-қисми билан 032031/2021-100-сонли жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?