Ўзбек кино санъатида талантли ёшлар бир оз камайиб қолгандай назаримда — Ёқуб Аҳмедов
— Ўзбек кино санъати халқ олдидаги, томошабинлар олдидаги, раҳбарият олдидаги ўз бурчини адо этяптими, деган савол туғилади. Жавоб шуки, адо этяпти, яъни тўлиқ бўлмаса-да, лекин бажаряпти, — дейди Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов.
Хўш, нега тўлиқ эмас? Мен томошабинлар, ҳамкасбларим билан кўп суҳбатда бўламан. Битта масалани, яъни маблағ масаласини айтишади.
Куни кеча Президентимиз имзолаган ҳужжатлар нафақат маблағ масаласига, балки жуда кўплаб муаммоларга чек қўйди. Ижодкорлар билан учрашувда давлатимиз раҳбари бизга ушбу соҳада ривожи учун маблағ топиб беришини, лекин биздан халқни, ёшларни тарбиялайдиган киномаҳсулотлар тайёрлашимиз кераклигини таъкидлаган эди.
Бу кино соҳасига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганидан далолат. Ишончни эса оқлашимиз керак, айниқса, ёшлар. Ўзбек кино санъатида талантли ёшлар бир оз камайиб қолгандай назаримда. Кўп айтаман, ёшларни тарбиялайлик, ахир келажагимиз ёшлар қўлида, деб. Энди бу масала ҳам ҳал бўлади. Демак, зиммамиздаги асосий вазифа — пишиқ-пухта, мукаммал фильмлар, спектакллар яратиш, томошабинларнинг кўнглига киришдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг