Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди
Бугун Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳокимлиги мажлислар залида вилоят прокурори Р.Машарипов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инагамов, туман ҳокими Ф.Заиров ва тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Сойипова Норсулув Рахимовна Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Н.Сойипова 1979 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, маълумоти олий — ҳуқуқшунос. 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Самарқанд тумани прокуратурасида бошлаб, 2019 йилдан буён Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Н.Сойипова айни вақтда Самарқанд вилоятидаги ягона аёл туман прокурори ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг