1 апрелдан айрим ёшлар «права»га бепул ўқитилади
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарларининг республикамиз ёшларига қўшма мурожаатномаси тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги ва «Ватанпарвар» ташкилотлари ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 апрелидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини «Ватанпарвар» ташкилотининг ўқув муассасаларида «ВС» тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.
Тантанали тадбир давомида «Ватанпарвар» ташкилоти тизимидаги автоспорт, мотоспорт, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, ҳарбий амалий кўпкураш, ўқ отиш, авиамодель, ракетамодел, кемамодел спорти, радиоспортнинг алоҳида ўрнак кўрсатган бир қатор мураббийлари ва ёш спортчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг