Нечта музей ва маданий мерос объектлар давлат-хусусий шерикликка киритилмаган?

17:58 03 Август 2018 Жамият
3186 0
Фото: norma.uz

Давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ўз мазмун-моҳиятига кўра, соҳадаги мавжуд муаммоларга ечим топиши билан бирга, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Хўш, давлат-хусусий шериклик асосида соҳани ривожлантиришнинг тартиби қандай? Қарордан ўрин олган айрим тартиб ва имтиёзлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева қуйидагиларни сўзлаб берди:

“Вазирлик тизимидаги 102 та музей ва 7500 дан ортиқ маданий мерос объектлари давлат-хусусий шерикликка киритилмаган. Чунки улар давлат ҳимоясидаги объектлар ҳисобланади. Ҳужжат асосида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор ва у билан низом ишлаб чиқилиши белгиланган. Унда давлат-хусусий шериклик масалалари, қайси объект кирадию қайси бири кирмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилади”, дейди у.

Шунингдек, қарор билан маданият муассасасига сармоя киритадиган субъектларга муайян имтиёзлар ҳам берилади. Масалан, нодавлат секторидаги кимдир маданият ва санъат йўналишидаги бино қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер участкалари олмоқчи бўлса, хароб бинони реконструкция қилиб, жиҳозламоқчи, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан қурилиш қилмоқчи бўлса, уларга бепул, камида 30 йилга ер участкалари тақдим этилади ҳамда муассасалар бинолари “ноль” харид қийматида сотилади.

Агар хорижлик инвестор концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш бўйича таклиф билдирса, бунинг ҳам шарти аниқ. Яъни у билан 15 йилгача бўлган муддатга битимлар имзоланади. Муддати 10 йиллик битимлар эса хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техника, молиявий ҳамда методик таъминлашга дахлдор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер