"Келинлар қўзғолони" ва "Аччиқ данак" фильмлари Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди

12:31 14 Декабрь 2020 Жамият
3521 0

Россия Федерацияси Давлат фильм фондида сақланаётган "Келинлар қўзғолони" ва "Аччиқ данак" фильмлари ҳамда 60 йилларнинг 9та мультипликацион фильмлари эталон негативларидан рақамлаштирилиб Ўзбекистонга қайтарилди. Лойиҳа Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти кўмаги билан амалга оширилмоқда.

Ўзбек киносининг олтин фондидан жой олган “Келинлар қўзғолони” фильми суратга олинганига 35 йил тўлди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад асари асосида яратилган фильм режиссёри Мелис Абзалов, сценарий муаллифи Эдуард Акопов, постановкачи оператор Нажмиддин Ғуломов, композитор Мирҳалил Маҳмудов, постановкачи рассом Эмонуэль Калантаров. “Аччиқ данак” фильми эса жорий йилда 45 йиллик юбилейини нишонламоқда. Болалар учун мўлжалланган фильм режиссёри Қамара Камолова, сценарий муаллифи Ярослав Филиппов, постановкачи оператор Александр Панн, композитор Румиль Вильданов, постановкачи рассом Наримон Раҳимбоев.

Республика кинофонди ДУК Россия Федерацияси Давлат кинофильм фонди билан ўзбек киносининг олтин меросига айланган «Тоҳир ва Зуҳра» (1945, режиссёр Наби Ғаниев), «Маҳаллада дув-дув гап» (1960, режиссёр Шуҳрат Аббосов), "Али бобо ва 40 қароқчи" (1980, режиссёр Латиф Файзиев), «Ленинградликлар, болаларим менинг…» (1980, режиссёр Дамир Салимов) каби ўнлаб фильмларни рақамлаштириб, Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида тадбиркор Алишер Усмоновнинг кўмаги билан "Ўткан кунлар" фильми ҳам худди шундай тартибда юртимизга қайтарилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер