Чирчиқда ЙПХ инспектори бўлган сафдор аёл олиб қочилган автомашина ва гумондорни ушлади
Тошкент шаҳар ИИББ барча ҳудудий ички ишлар органларига, шунингдек, ижтимоий тармоқларга шу йилнинг 20 октябрь куни шаҳарнинг Миробод тумани, «Фарғона йўли» кўчасидан кулранг «Кобальт» русумли, давлат рақам белгиси 01 В 457 DB бўлган транспорт воситаси олиб қочилгани, бу ишни содир этган гумонланувчи кузатув камераларига тушиб қолганлигини билдириб, ушбу шахсни ҳамда транспорт воситасини аниқлашда кўмак сўраб ёзган мурожаати эълон қилинди. Мурожаатга гумонланувчининг камерадан олинган фотосурати ҳам илова қилинган.
Машина ўғрилашда гумон қилинган шахс эса аёл инспектор томонидан ушланди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
“Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ 1-минтақавий ҳудуд ЙПХ 1-отряди ЙПХ инспектори, сафдор Ф.Тошева ҳам бу хабарни олиб, синчковликни оширди. Йўлдан ўтаётган транспорт воситаларини кузатиб, шубҳали туюлганларини тўхтатиб текшира бошлади. Ўзини «қўлга тушмас» эканлигига ишонган гумонланувчи олиб қочилган автомобилда хотиржам Чирчиқ шаҳридан ўтар экан, инспекторнинг чалган ҳуштаги ”капалаги"ни учириб юборди. У бир зумгина довдираб нима қилишни, қаерга қочишни билмай қолди. ЙПХ инспектори Ф.Тошева учун ана шу қисқа лаҳзалар кифоя қилди. У ҳамкасби, сафдор С.Умаровни ёрдамга чақирди. Биргаликда олиб қочилган транспорт воситасини ва гумондорни қўлга туширишди. Гумондор ва транспорт воситаси шаҳар ИИБга олиб бориб топширилди. Эндиликда гумондор ўз қилмишига яраша қонун олдида жавоб беради» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг