34 та стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари электрон онлайн аукционга жойлаштирилди
Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 403-сонли қарорига мувофиқ 34 та стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукционга жойлаштирилди.
Эндиликда барча хорижий ва маҳаллий инвесторлар, интернет фойдаланувчилари “E-IJRO AUKSION” платформаси орқали масофадан туриб Ўзбекистон ҳудудидаги стратегик турдаги фойдали қазилмалар мавжуд конлар ва истиқболли майдонлар жойлашувини кўриши, ер майдони ҳақидаги бирламчи маълумотлар билан танишиши, ушбу конларни ва истиқболли майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда қатнашув орқали қўлга киритиши мумкин.
“E-IJRO AUKSION” электрон онлайн аукционга жойлаштирилган ер қаъри участкалари ичида республикада жойлашган олтин, уран, мис, кумуш, вольфрам, қалай, марганец ва бошқа турдаги фойдали қазилма участкалари мавжуд.
Тадбиркорлик субъектларига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш электрон online-аукцион савдолари асосида амалга оширилади.
Талабгорлар мазкур “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида электрон аукционда иштирок этиш учун www.e-auksion.uz сайти орқали электрон шаклда аризаларни ўрнатилган тартибда топширишлари ҳамда ушбу аризада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон аукцион савдоларида иштирок этишлари учун шароит яратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг