Тошкент шаҳар ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

14:55 19 Август 2020 Жамият
1990 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Ушбу лавозимга Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каланов Рустам Абдуҳакимович тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Р.Калонов 2017 йилдан 2020 йилгача «Нуроний» жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, 2020 йилдан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер