«Ўлим хавфини ошириши мумкин» — Ўзбекистонда гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди
«Тез ёрдам» кўрсатувида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгорова гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида гапирди: «Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда хлорохин, гидроксихлорохин, азитромитсин кабиларни қўллаш бошланди.
Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслиги, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди.
Ўзбекистонда 13 июль куни Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилган қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган.
Кўрсатувда гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлсада, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганича қолаётгани айтилди.
Клара Ёдгорова:
«Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари — ССВ тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.
Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг