COVID-19 пандемияси таълим тизимида ўзгача фикрлашга мажбур қиляпти
Олий таълим муассасалари коронавирус пандемияси туфайли талабаларни жорий йил 16 мартдан мажбурий таътилга чиқардилар. Пандемия карантини жорий этилиш бошқа соҳалар сингари олий таълим тизими вакиллари – раҳбарият ҳам, профессор-ўқитувчиларга ҳам, талабаларга ҳам, оддий меҳнат ходимига ҳам янги вазифалар, янги чақирувларни белгилади. Масофадан таълим бағрига шамол теккандек бўлди. Анчадан бери ривожланиши кутилаётган масофавий таълим кутилмаганда ривожланишни бошлади. Тўғри камчиликсиз иложи йўқ. Лекин бошласа бўлар экан. Яхлит тизим, умумий жамоа кўмагида масофавий таълим тизими moodle платформасида яратилди ҳамда талабалар эътиборига етказилди.
Бу жараённи ижобий жиҳатлари билан биргаликда салбий томонлари ҳам кўзга ташланиб қолди:
- интернет бутун Ўзбекистон бўйлаб бир меъёрда ишламаслиги;
- айрим профессор-ўқитувчиларнинг масофадан дарс ўтишга тайёр эмаслиги;
- интернет узилишлари туфайли назоратни топширишда нуқсонлар бўлаётганлиги ва бу ўз навбатида назорат натижасига таъсир кўрсатаётгани.
Янги тизим, янги таълим олиш муҳитида камчиликлар бўлиши табиий.
Масофавий таълимни ижобий томонлари ҳақида сўз юритилса, кўпдан бери муҳокама қилинаётган муҳим масалалар ойдинлашади:
- талабалар мустақил ишлаш, ўрганиш, изланиш кўникмалари шаклланаётганлиги;
- ҳар бир ОТМда бир нечта 100 Гб. ҳажмда минглаб видеодарслар яратилганлиги (одатий таълим жараёнида бундай қисқа вақтда шундай ҳажмдаги ишни бажариш даргумон);
- ва ниҳоят! профессор-ўқитувчиларга ижод, изланиш имконияти – эркинлик берилганлиги (одатий таълим жараёнида профессор-ўқитувчи қоғозбозликдан бўшамаётган эди);
- яна бир муҳим жиҳати, ҳар бир профессор-ўқитувчига фанни ўзлаштиришни баҳолашдаги барча тўсиқлар олиб ташланганлиги;
- замонавий дастурлардан фойдаланган ҳолда онлайн дарсларни (онлайн режимда видеомулоқот) ташкил этилаётганлиги.
Камчилик ва афзалликларни солиштириш баробарида, масофавий таълим имкониятлари кенглигини яққол сезилди. Янги ўқув йилида талабаликка қабул қилиш параметрларини айнан масофавий таълим кўрсаткичлари ҳисобидан оширишни вақти келди, чамамда. Сабаби масофавий таълим тизимида 6000 нафар талабага ҳам, 16000 нафар талаба талабага ҳам ёндашув бир хилда бўлади. Асосийси бу жараён профессор-ўқитувчиларга ҳамда талабаларга янги билимларни ўрганиш даври бўляпти.
Карантин даврида Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ташкил этилаётган ишлар ҳақида қисқача тўхталсак.
Талабалар таътили даврида олий таълим профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари меҳнат таътилига чиқарилди. Шу билан биргаликда, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар асосида профессор-ўқитувчилар масофавий иш жараёнига ўтказилди.
Талабаларнинг уйдаги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус асосида онлайн лойиҳалар ташкил этилиб келинмоқда. Шу ўринда карантин даврида ёшларнинг ижтимоий тармоқларда фаоллиги ошганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Нафақат мутахассислик бўйича фанлар, балки бадиий адабиётларни электрон ўқишга эътибор қаратилмоқда. Талабаларни бадиий китоб мутолаасига кўпроқ жалб этиш учун “Ҳар ҳафтада бир китоб”, “Ҳикоялар танлови” лойиҳалари, ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаб бориш учун “Ҳуқуқий таълим тести” каби лойиҳалар ўтказилмоқда. Карантин даврида талабалар томонидан юзага келаётган кўплаб саволларга “онлайн савол-жавоблар” рукни орқали жавоб бериляпти. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ҳам бу жараёнда фаол иштирок этмоқдалар. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Валиев Муҳаммад ташаббуси билан ёшларни жисмоний тарбия билан шуғулланишлари, жисмоний ҳолатларини сақлаб туришлари учун “Уйда спорт” ижтимоий акцияси, институт Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан аввало соф инсоний туйғуларни мадҳ этиш, она Ватан ва инсон зотини улуғлаш, юксак одамийлик фазилатларини мадҳ этиш, бунёдкорлик ва яратувчилик қобилиятларни тараннум қилиш мавзуларида “Ижодий танлов” лойиҳалари амалга оширилишни бошлади. Ёшларни мотивациясини ошириш мақсадида ташкил этилган “Талабалар видеомурожаати”, “Бизнинг қаҳрамон” лойиҳалари талабалар орасида муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.
Дилшод Баратов,
Тошкент темир йул муҳандислари институти проректори,
техника фанлари доктори
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг