Бўстонда киви плантацияси ташкил этилди
Иллюстратив фото
Республикамиз энг сархил ноз-неъматларга бой бўлгани ҳолда цитрус меваларга талаб нечоғли аҳамиятли, деб ўйлайсиз? Бироқ, бир туп киви дарахти ўртача 100 кг. ҳосил бериб, унинг ҳар бир донаси фалон сўмдан сотилишини инобатга олсангиз, демак, бу дарахт эмас, хазинанинг ўзи экан, деган хулосага борасиз. Андижон вилояти Бўстон туманида ҳам яхши ниятлар билан киви плантацияси ташкил этилди.
— Киви уруғини оталаримиз бундан 20 йил муқаддам Украинадан олиб келишган,-дейди “Бўз махсус томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Тоҳиржон Ортиқов. –Шундан буён ҳовлимизда парваришлаб келмоқдамиз. Бу йил 20 сотих майдонда ташкил этилган плантацияда 10 минг туп киви кўчатларини етиштирдик. Мақсадимиз аҳолига кўчат етказиб беришдан иборат.
Айтиш жоиз, киви дарахти алоҳида парвариш талаб этмайди. Унга кимёвий ўғит беришга ҳожат йўқ. Токдошлар туркумига мансуб бўлгани боис ўзини тутиб олгач, сувга муҳтожликни сезмайди. 5-7 йилда мева бера бошлайди ва ўртача 80 йил умр кўради. Шуларнинг ўзиёқ унинг афзаллик жиҳатларидан далолатдир.
Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг