Шавкат Мирзиёевнинг асарлари Туркияда чоп этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг танланган асарлари турк тилига таржима қилиниб, “Янги Ўзбекистон — келажаги буюк давлат” номи билан нашр этилди.
Мазкур китоб Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётлар Бош бошқармаси, Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Маданият ва Тарғибот бошқармаси ташаббуси асосида, профессор доктор Фират Пурташ бошчилигидаги ижодий гуруҳ меҳнати натижасида тайёрланган.
Туркия Президенти Рэжеп Таййип Эрдоған китобга тақриз ёзган. Муқаддимани Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой битган.
“Шавкат Мирзиёев уч йил давомида кўплаб оташин нутқлар сўзлаган. Тарихий воқелик сифатида баҳоланувчи бу нутқлар аввало ўзбек ва рус тилларида, сўнгра кўплаб хорижий тилларга таржима қилиниб, китоб шаклида нашр этилган. Шуни таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон —келажаги буюк давлат” китоби нашр этилгунга қадар Туркияда Ўзбекистондаги тез суратдаги ўзгариш ва ривожланиш ҳақида ёзилган ҳеч қандай асар йўқ эди”, дейилади Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.
Ушбу китобнинг биринчи нашри 1000 нусхада чоп этилди. Унинг биринчи нусхаси Туркия Президенти девонининг Халқ кутубхонаси очилиш маросимида ягона фахрли меҳмон сифатида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилинган.
Меҳмет Нури Эрсойнинг қайд этишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кескин юксалишлар ва Туркия билан ҳар қачонгидан кўра кучли шаклда ривожланаётган муносабатлар бу асар учун илҳом манбаи бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг