Бош прокурор: “Умумий жиноятларнинг 28 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғиллар ўртасида юз берган”

16:18 22 Февраль 2020 Жамият
1046 0

Йиғилишда Бош прокурор Н.Йўлдошев қотиллик жинояти аксарият ҳолларда оила-турмуш ва оддий маиший муносабатлар замирида келиб чиққанлиги, қариндош уруғлар ёки қўни-қўшнилар ўртасидаги низо ва келишмовчиликлар тўлиқ бартараф этилмаётганлиги, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги камчиликларни алоҳида кўрсатиб ўтди.

Хусусан, ўтган йилда ушбу жиноятларнинг 28 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғиллар ўртасида юз берган.

Мисол учун, Избоскан туманида бирон жойда ишламайдиган, ичкиликка ружу қўйган К. уйида маст ҳолда ногирон отаси ва онаси билан жанжаллашиб, уларни шафқатсизларча ўлдирган.

Бундай мисоллар, афсуски, кам эмас.

Раҳим Шерқулов, “Халқ сўзи онлайн”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер