Эҳтиёт бўлинг! Булутларнинг ҳам инсон саломатлиги учун хавфли жиҳати бор
Ирвайндаги Калифорния университети олимлари атмосфера ҳавосидаги булутларнинг пайдо бўлишида иштирок этадиган ва одамларда хавфли астмани келтириб чиқарадиган кўплаб наноқисмлар, аслида, қўзиқорин споралари эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Science Alert” хабар берди.
Айтилишича, 2016 йилда тадқиқотчилар Оклахома штатида бир ой давомида диаметри 20-60 нанометр бўлган заррачаларни ушлайдиган асбобдан фойдаланиб, уларни тутишган, кейин эса юпқа платина ипига жойлаштиришган. Молекулалар буғлангандан сўнг юқори аниқликдаги спектрометр ҳосил бўлган газларни таҳлил қилган ва уларнинг кимёвий таркибини аниқлаган.
Олимларнинг фикрига кўра, ҳавога кўтариладиган споралар сув ютади, шишади ва 30 нанометр диаметрли бўлакларга бўлинади (улар диаметри минг нанометрга тенг ҳужайралардан анча кичикдир).
Наноқисмлар сув молекулалари бирикадиган ядролар ролини ўйнайди, шундан сўнг муз кристаллари пайдо бўлиб, улар ўз навбатида, булутларни ҳосил қилади.
Шундан сўнг ушбу зарралар ўпкага анча чуқур кириб боради. Мутахассислар баъзи одамларда ёмғир пайтида астма хуружларининг бошланишини айни шу омил билан изоҳлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг