Экологлар илиқ қиш сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни маълум қилишди

12:31 28 Январь 2020 Дунё
2044 0

Иллюстратив сурат

Қорсиз қиш, ҳар қандай об-ҳаво аномалияси каби қишда қор ёғиши одатий бўлган минтақалардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бу ҳақда Финляндиянинг Аллергия ва Жанубий Карелия атроф-муҳит институти директори Киммо Сааринен айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Yle”.

Эколог бунга чивинларни мисол қилиб келтирди: улар қор эриган пайтда ҳосил бўлган кўлмакларда кўпайишади, бу дегани агар қишда қор ёғмаса, ҳашаротларнинг насл қолдириши қийин бўлади. Тўғри, бу саёҳат ва табиат қўйнида дам олишни янада қулай қилади. Аммо шу ўринда бутун экотизимга салбий таъсир кўрсатади — қушлар етарлича озиқ-овқатга эга бўлмай қолади.

Бундан ташқари, қишда содир бўлаётган ғайритабиий об-ҳаво, олимнинг сўзларига кўра, ёзда пишадиган меваларнинг ёмон ҳосилига олиб келиши мумкин экан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер