“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

08:57 11 Декабрь 2019 Ҳужжатлар
1704 0

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 30 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги 818–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2019 йил 10 декабрь

№ ЎРҚ—591

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер