Озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсати ишлаб чиқилади

12:35 24 Октябр 2019 Жамият
3505 0

Иллюстратив фото

Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, талаб этиладиган миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат хавфсизлиги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборат.

Шунингдек, Фармон билан Стратегияни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи этиб белгиланди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этади ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб боради.

Шу билан бирга, мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида масъул бошқарма ташкил этилади.

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуйи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибига ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер