Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида янги тайинлов рўй берди
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган подполковник Реджапов Баҳодир Мамиржонович Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Баҳодир Реджапов 2001 йилда олдинги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимини 2018 йилнинг февраль ойидан бери эгаллаб келган. Хизмати давомида қўшинларда қўмондонлик лавозимларида хизмат қилган. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозими шу вақтга қадар вакант бўлиб келган.
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги подполковник Баҳодир Реджаповга садоқати, фидойилиги, хизмат вазифаларни бажаришда масъулиятлилиги учун миннатдорчилик билдириб, юқори лавозимда зафарлар тилайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг