АҚШ ва Эроннинг Исломободдаги музокаралари келишувсиз якунланди
11–12 апрель кунлари Исломободда бўлиб ўтган АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасиз якунланди. Америка делегацияси қарийб бир сутка давом этган муҳокамалардан сўнг Покистонни тарк этди.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Вашингтон Теҳронга «якуний таклиф»ни тақдим этганини, бироқ Эрон томони уни қабул қилишдан бош тортганини маълум қилди.

«Менимча, бу Америка Қўшма Штатларидан кўра Эрон учун анча ёмонроқ янгилик», — деб таъкидлади у.
Теҳрон эса, ўз навбатида, АҚШни «қабул қилиб бўлмайдиган талаблар» туфайли музокараларни издан чиқаришда айблади. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги бир қатор масалалар бўйича ўзаро тушунишга эришилганини, бироқ «икки-учта муҳим» банд бўйича томонлар келиша олмаганини билдирди.
Тасним агентлигининг хабарига кўра, асосий келишмовчилик ядро дастури бўлиб қолмоқда. АҚШ бойитилган уранни мамлакатдан олиб чиқиб кетишни ва қўшимча кафолатлар берилишини талаб қилган. Шунингдек, Ҳўрмуз бўғозидаги вазият бўйича ҳам ихтилофлар юзага келган.

Музокаралар 11–12 апрель кунлари Покистон воситачилигида ўтди ва жами 25 соатга яқин давом этди. Аввалроқ томонлар икки ҳафталик сулҳга келишган эди, бироқ мулоқотнинг муваффақиятсиз якунланиши фонида ушбу сулҳ хавф остида қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Соҳибқироннинг болалик ва ўсмирлик даврларига бағишланган «Темурбек» номли тарихий қисса тақдимот қилинди (+фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
- Амир Темур хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди
- Telegram бир сутка ичида 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳларни блоклади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг