2026-2027 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига қабул тартиби белгиланди

16:07 10 Апрель 2026 Ҳужжатлар
352 0

2026-2027 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, 1 синфга қабул қилиш бўйича давлат хизмати орқали амалга ошириладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тадан 135 тага, умумий ўрта таълим мактаблари сони 1956 тадан 5689 тага етказилган.

Ушбу буйруққа илова сифатида 2026–2027 ўқув йилида мактабларининг 1-синфига қабул бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланган.

Қабул жараёни давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали (my.maktab.uz) орқали 2026 йилнинг 20 июнидан – 31 июлига қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида ҳамда 1-31 августга қадар микроҳудуддан ташқари ҳудудлардан амалга оширилиши белгиланган.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Яъни, 2026–2027 ўқув йилида 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер