Нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган мутахассисларга ипотека кредити берилади

15:59 10 Апрель 2026 Ҳужжатлар
288 0

Ҳукумат қарори билан «Нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг рўйхатига киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олган ёш мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жой сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача 10 йил муддатга ҳар ойда қайтариш шарти билан кредит ажратилиши белгиланган. Кредит тижорат банки ҳисобидан йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

Кредит олувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Кредит олувчига кредит, у қуйидаги шартларнинг барчасига жавоб берганда ажратилади:

  • Ўзбекистон фуқароси бўлганда;
  • кредит олиш учун ариза билан мурожаат қилган кунда 35 ёшдан ошмаганда;
  • кредит олувчи ушбу халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан эълон қилинган рейтингда юқори 100 талик рўйхатга киритилган хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганда;
  • кредит олувчининг хорижий олий таълим ташкилотларида илмий даража олганлиги ҳақидаги дипломи белгиланган тартибда нострификация қилинганда.

Кредит олувчи ипотека кредити ажратиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

  • кредит олиш тўғрисида ариза;
  • кредит олувчи томонидан сотиб олинадиган уй-жой бўйича
  • қурилиш ташкилоти билан тузилган шартнома.

Шунингдек, тижорат банки 3 иш куни ичида унинг тўловга лаёқатини ўрганиб, уй-жой сотиб олиш учун унга ажратилиши мумкин бўлган кредит миқдори тўғрисида банк хулосасини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади. Бунда кредит сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 80 фоизидан ошмаслиги лозим.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер