Андижонда тадбиркор 1 миллиард сўмлик газ ўғирлади

14:54 10 Апрель 2026 Жамият
150 0

Андижон шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда ЯТТ М.А. аҳолига хизмат кўрсатиш биносини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер