Эронда олий раҳбар Мужтабо Хоманаий соғлом экани ва мамлакатни бошқараётгани маълум қилинди

21:03 09 Апрель 2026 Дунё
355 0

Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий ўзини яхши ҳис қилмоқда ва мамлакатни бошқармоқда. Бу ҳақда Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

«Унинг соғлиғи жойида ва у ҳамма нарсани назорат қилмоқда», — деб баёнот берди у.

Хатибзодадан нима учун Хоманаий жамоатчиликка кўриниш бермаётгани ҳақида сўрашди. ТИВ раҳбари ўринбосари жавоб тариқасида АҚШ «барча халқаро қонунларни бузган ҳолда давлат раҳбарини ўлдирган» ҳозирги вазият шартларини ҳисобга олишга чақирди.

Саид Хатибзоданинг сўзларига кўра, АҚШнинг Исроилдаги шериклари «кимни бўлса ҳам ўлдиришдан» тўхташмайди.

Аввалроқ The Times газетаси Мужтабо Хоманаий ҳушсиз ҳолатда экани ва Қум шаҳрида даволанаётгани ҳақида хабар берган эди.

«Мужтабо Хоманаий Қумда оғир аҳволда даволанмоқда, у режим томонидан қабул қилинадиган бирор бир қарорларда иштирок этишга қодир эмас», — дейилганди АҚШнинг Форс кўрфази мамлакатларидаги иттифоқчиларига йўлланган дипломатик қайдда.

Бундан олдин Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумлари бошланган илк кундаёқ яралангани маълум бўлган эди.

Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хоманаийнинг яраланганини тасдиқлаган, бироқ у «ўзини яхши ҳис қилаётганини» билдирган эди.

Янги олий раҳбар этиб сайланган лаҳзадан бери у бирор марта жамоатчилик олдида кўриниш бермади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер