Афғон қозонлари ичига яширилган қарийб 191 кг «гашиш» фош этилди
Видеодан кадр
Сурхондарё вилоятида 210 дона афғон қозонининг ичига қарийб 191 килограмм «гашиш» яширганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Афғонистондан «Термиз автойўл» халқаро ўтказиш пункти орқали кириб келган, олдиндан кузатувга олинган Денов шаҳрида яшовчи, 36 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Hyundai» русумли юк автомашинаси чуқурлаштирилган тартибда текширувдан ўтказилган.
Натижада, унинг юкхонасида бўлган жами 750 дона афғон қозонларининг 210 донаси ичига хуфиёна тарзда яширилган, умумий тахминий оғирлиги 190 кг 800 граммни ташкил этувчи «гашиш» моддаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, ушбу афғон қозонлари ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий Осиё республикаларидан биридаги хўжалик юритувчи субъект номига юборилаётган бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг