Ҳиндистон ноқонуний мигрантларга қарши ғайриоддий усулда курашмоқчи
Ҳиндистон ҳукумати Бангладешдан келаётган ноқонуний мигрантларга қарши курашиш учун ғайриоддий режани амалга оширишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, муҳокама қилинаётган режада Ҳиндистонга келаётган ноқонуний мигрантларни тўхтатиб қолиш учун чегара дарёларининг чекка ҳудудларида кўп учровчи хавфли судралиб юрувчилардан фойдаланиш амалиёти муҳокама қилинмоқда.
«Биздан чегара дарёларининг қўриқланмайдиган ҳудудларида илон ва тимсоҳ каби судралиб юрувчилардан фойдаланишни кўриб чиқиш сўралди. Бу яхши ғоя, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан кўплаб қийинчиликлар туғдириши мумкин», — дейди чегара хавфсизлиги кучлари ходими Манож Барвал.

Чегарачи ходимнинг таъкидлашича, режани амалга оширишдан аввал тимсоҳлар ва илонларни қаердан топиш ҳамда улар чегара дарёлари бўйлаб яшовчилар учун қанчалик хавф туғдиришини аниқлаш лозим бўлади.
«Биз бўлинмаларимиздан режанинг амалга оширилиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни ўрганишни ва имкон қадар тезроқ ҳисобот тақдим этишни сўрадик», — деган у.
Маълумот учун, Ҳиндистон ва Бангладеш ўртасидаги чегара 4 минг километрдан ортиқ узунликка эга бўлиб, у кўплаб дарёлар, ботқоқликлар ва ўрмонларга эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг