Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлаш хизматлари учун 2 ойда қанча маблағ сарфлаган?
2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,55 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Билдирилишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,2 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 30,7 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 52,1 фоизи соҳага доир бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.
Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми ҳудудлар кесимида тақсимланганда энг катта кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилиб, 1 642,3 млрд сўмни ташкил этган. Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти 330,6 млрд сўм билан иккинчи поғонада, 264,3 млрд сўм кўрсаткич билан Самарқанд вилояти учинчи поғонада қайд этилган.
Шунингдек, январь-февраль ойларида соғлиқни сақлаш хизматлари учун Қорақалпоғистон Республикасида 60,8 млрд сўм, Андижонда 155 млрд сўм, Бухорода 142,3 млрд сўм, Жиззахда 80,8 млрд сўм, Қашқадарёда 131,8 млрд сўм, Навоийда 56,3 млрд сўм, Наманганда 162,5 млрд сўм, Сурхондарёда 93,7 млрд сўм, Сирдарёда 65 млрд сўм, Фарғонада 241,9 млрд сўм ҳамда Хоразмда 121,3 млрд сўм сарфланган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг