Фарғонада уч босқичли мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Юртимизда тиббиёт соҳаси жаҳон андозалари даражасида жадал ривожланаётгани самараси сифатида илгари хорижда бажарилган мураккаб жарроҳлик амалиётларини маҳаллий шифохоналарда ўзимизнинг шифокорларимиз томонидан амалга ошириш имконияти яратилди. Бу беморларинг узоғи яқин бўлишини таъминлаш, касалликларни эрта профилактика қилиш ҳамда маблағ тежашда муҳим аҳамиятга эга.
Айни жараёндаги ҳаётбахш ўзгаришлар боис куни кеча Фарғона вилоятида илк бор уч босқичли мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди. Натижада вилоят кардиология марказида туғма юрак нуқсони билан доимий назоратда бўлган 15 ёшли беморда уч босқичли жарроҳлик амалиёти тўлиқ якунига етказилиб, беморнинг соғлиги яхшиланишига эришилди.
Гап шундаки, ушбу беморда туғилганидан буён бир қатор оғир ва сурункали анатомик нуқсонлар кузатилар эди. Шу сабабли яқин йилларда Ҳиндистонда иккита йўналишда мураккаб амалиётлар ўтказилган. Аммо вақт ўтиши билан сурункали касалликлар беморга яна оғриқ бера бошлади.
— Бу амалиёт юрак кўчириб ўтказишга муқобил юқори технологияли тиббий ёрдам ҳисобланиб, барча жиҳатларни инобатга олган ҳолда уч босқичда амалга оширилади, — дейди марказ раҳбари Камолиддин Раҳмонов. — Шу тариқа сўнгги босқичда сунъий қон айланиши шароитида «Фонтен амалиёти» бажарилиб, жаҳон тиббиётида ўта қийин ва ноёб бўлган ютуққа эришилди. Айни пайтда беморнинг умумий ҳолати барқарор ва кундан кунга яхшиланиб бормоқда.
Айтиш жоиз, кейинги йилларда Фарғона тиббиётида барча йўналишларда катта маблағ эвазига аввал фақат хорижда бажариш мумкин бўлган жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли амалга ошириб келинмоқда. Айни жараёнда пойтахтдаги ихтисослашган илмий-амалий марказлар ҳамда хорижнинг нуфузли клиникалари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг