Таниқли шоир, публицист ва таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди

10:07 08 Апрель 2026 Жамият
143 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, адиб, шоир, публицист, таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг аввал журналистика, сўнг филология факультетларини тамомлаган.

У 1980 йилдан бошлаб Ёзувчилар уюшмасида турли раҳбар ва масъул лавозимларда ишлаган. Адибнинг турли йилларда 30 дан зиёд шеърий ва насрий асарлари, саёҳатномалари чоп этилган.

Қамчибек Кенжанинг эл-юрт тараққиёти, адабиёт ривожи учун қилган хизматлари давлат томонидан юксак эътироф этилган. Хусусан, у «Шуҳрат» медали, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими», «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Шунингдек, унга 2014 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг фахрий профессори илмий унвони берилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер